Jahon, Yangiliklar

Украинанинг уч вилояти ҳаво ҳужумидан огоҳлантирилди

Украинанинг уч вилояти ҳаво ҳужумидан огоҳлантирилди

Украинанинг Кировоград, Черкаси ва Чернигов вилоятларида ҳаво тревогаси эълон қилинди. Вилоят ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, бутун Черкас ҳаво ҳужумидан огоҳлантирилиган. Черкас вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Игор Табуретс ўзининг Telegram-каналида бу ҳақида хабар берган.

Кировоград вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Андрей Райкович ҳам ўз саҳифаси орқали аҳолини огоҳлантирди. У Telegram-каналида.«Диққат! Кировоград вилояти ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантирилади», – дея хабар қолдирган.

Чернигов вилояти ҳарбий маъмурияти Вячеслав Чаус ҳам ҳудди шундай усулда аҳолини огоҳликка чақирган.

Маълумот ўрнида, Россия Қуролли кучларининг Украина инфратузилмасига ҳужумлари 10 октябрда – Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланди. Россия расмийларига кўра, унинг ортида Украина махсус хизматлари турибди. Харьков ва Киевдан Львов ва Ивано-Франкивскгача бўлган бутун мамлакат бўйлаб энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига зарбалар берилган. Ўшандан бери Украина ҳудудларида ҳар куни, баъзан бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилиб келинмоқда. Владимир Зеленский 1 ноябрь куни Украинадаги энергетика инфратузилмасининг 40 фоизга яқини шикастлангани, бу эса электр таъминотида катта узилишларга олиб келганини айтган эди.