Xiaomi янги ишлаб чиқариладиган Xiaomi MIUI 14 телефонида фойдаланувчилар талабидан келиб чиқиб, рекламалар намойишини тўхтатиб қўйишни режалаштирмоқда. Фойдаланувчилар буни йиллар давомида кутишган эди.
Кўпгина Xiaomi телефон фойдаланувчилари компаниянинг телефонларида рекламаларни ўчириб қўйишини узоқ вақтдан бери кутишади. Албатта, интернетда безовта қилувчи рекламалардан холос бўлиш учун жуда кўп кўрсатмалар мавжуд, аммо ҳамма ҳам уларга амал қилишга тайёр эмас. MIUI 14-нинг чиқарилиши эса фойдаланувчилар учун айни муддао бўлади. Хитойнинг MyDrivers ресурсига кўра, ушбу прошивкада реклама умуман бўлмайди.
Маълум қилинишича, MIUI 14 кўплаб янги функцияларни ўз ичига олади, об-ҳаво, календар ва соат иловалари янгиланади, бир хил барқарорликни яхшилайди ҳамда олдиндан ўрнатилган иловалар сонини камайтиради.
Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Pro MIUI 14 ўрнатилган биринчи телефонлар бўлади. Уларнинг илк намойиши шу ой охирида кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!