Бир гуруҳ олимлар узоқ давом этган тадқиқотлар давомида саккизоёқлар атайин лой ташлашлари, баъзан эса уни бошқа саккизоёқларга ҳам йўналтиришларини аниқладилар.
PLoS ONE журнали тадқиқот натижаларига кўра, саккизоёқлар лой ва қобиқларни бир-бирига атай отади.
Octopus tetricus қўрқинчли саккизоёқ ёки оддий Сидней саккизоёғи, шарқий Австралия ва Янги Зеландиянинг субтропик сувларида яшайдиган саккизоёқ турлари кузатилгани айтилмоқда. Улар Octopus vulgaris гуруҳига киради ва тижорат жиҳатдан қимматли тур ҳисобланади.
Бу кашфиёт Сидней университетининг Питер Годфри-Смит бошчилигидаги олимлар гуруҳи томонидан амалга оширилган бўлиб, улар Австралиянинг Жервис кўрфазидаги қўрқинчли саккизоёқларнинг (Octopus tetricus) хатти-ҳаракатларини сув ости видеокамералари ёрдамида суратга олишга муваффақ бўлган. Йиғилган маълумотларни узоқ таҳлил қилиш жараёнида олимлар 10 га яқин саккизоёқлилар гуруҳида 102 марта лой улоқтиришини аниқлаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!