Олимлар Алп тоғларини кесиб утувчи ер ости туннелларидан келиб чиқиши бўйича Марсда ёки бошқа сайёраларнинг йўлдошларида топилиши мумкин бўлган микроорганизмларга ўхшаш микробларни топишди.
Алп тоғ тизмаси остидаги темир йўл туннелига борадиган ташландиқ йўл бўлган Бедретто туннелида тадқиқот олиб борилмоқда. Олимлар миллионлаб йиллар давомида ер юзаси билан алоқа қилмаган сув намуналарини йиғишмоқда. Бу «муҳрланган сув» деб аталади. Ўрганилаётган сув одатдаги сувдан фарқ қилади – камроқ кислород ва кўпроқ тузни ўз ичига олади. Бундай сувдаги микроорганизмлар бизникидан ўн минглаб марта кам, деб ёзади «Газета.ru».
Бу сувда табиатан Ердаги ҳаёт пайдо бўлган даврдагига ўхшаш ибтидоий микроорганизмлар яшайди. Улар кислород ва ёруғлик энергиясисиз яшай оладилар ва шунинг учун ҳаёт тарзи бугунгидан кескин фарқ қилади. Олимлар микроорганизмларнинг у ерга қандай тушиб қолгани, улар ёруғлик, фотосинтез ва кислород манбаларисиз ёки умуман олганда омон қолиш ва ривожланишда қандай давом этаётганлигини аниқлашмоқчи.
«Аслида, биз ҳали ҳам жонсиз, фақат «сув ва тош» кимёвий реакциялари мавжуд бўлган сайёрада нима бўлиши мумкинлигини тушунмоқчимиз ва буни ҳаёт мавжуд бўлган ҳолат билан солиштирмоқчимиз. Бу ер остидан олишимиз мумкин бўлган маълумотлар», дейди Цюрихдаги Швейцария олий технология мактаби геобиологи Кара Магнабоско.
Туннелдаги сув у қадар қадимги эмас. У 300 миллион йилдан ошмайди, лекин Ернинг бошқа ҳудудларида тахминан бир миллиард йил олдин пайдо бўлган сув намуналари ҳам мавжуд. Маълумот учун, сайёрадаги ҳаёт уч ярим миллиард йил олдин пайдо бўлгани айтилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!