Apple нинг бозор қиймати бир ҳафталик таназзулдан сўнг бир кун ичида деярли 200 миллиард долларга ошди. Бу компания тарихидаги энг катта ўсишдир.
Ўтган ой охирида маълум бўлдики, Apple харажатларни қисқартиришни бошлаган, бир нечта манбалар деярли барча бўлимларда ишга қабул қилиш тўхтатилганини тасдиқлаган. Фақат энг муҳим бўлимлар, масалан, баъзи илмий-тадқиқот бўлимлари ишга қабул қилишда давом этмоқда.
Инвесторлар ушбу маълумот пайдо бўлишига салбий муносабатда бўлишди. Apple акциялари нархи бир кечада 151 доллардан 139 долларга тушиб кетди. Компаниянинг бозор қиймати эса 97,7 миллиард долларга камайди.
10 ноябрда эълон қилинган АҚШ инфляцияси ҳақидаги маълумотлар кутилганидан бошқачароқ бўлиб, фонд бозори ва АҚШ технология акциялари нархлари кўтарилишига олиб келди. Apple акциялари бир кунда 8,9 фоизга ошиб, 146,87 долларга, бозор қиймати эса 190,9 миллиард долларга ўсди.
Apple жорий йилнинг февраль ойида эълон қилган Амазоннинг 190,8 миллиард долларлик рекордини ортда қолдирди. Бу Қўшма Штатларда рўйхатга олинган компаниялар тарихидаги бир кунлик бозор қийматининг энг юқори даражада ўсишига айланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!