Боливия президенти Луис Арсе мамлакатдаги намойишчиларни тинчлик ва осойишталикка чақирди. Бироқ аҳолини рўйхатга олиш бўйича қарорни қайта кўриб чиқишдан бош тортди.
Санта-Круз департаментида оммавий тартибсизликлар ва зўравонликларнинг кучайиши бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда. Сабаби аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилдан 2024 йилга кўчирилган. Намойишчиларнинг фикрича, бу келажакда минтақа бюжети ва иқтисодий ресурслар тақсимотига салбий таъсир кўрсатади.
Намойишчиларнинг тақдири ва жисмоний ҳолати ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!