Баҳрайнда 12 ноябрь куни парламент ва муниципал сайловларда овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Анадолу ахборот агентлигига кўра, бугун тонгдан овоз бериш бошланган.
Айтиш керакки, 15 сайлов округида 345 мингдан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Улар овоз беришда ўз истакларига кўра иштирок этиши лозим.
Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 08.00 дан 20.00 гача ўтказилади.
Қироллик парламентидаги 40 ўрин учун 507 номзод курашмоқда. Номзодлар орасидан 94 нафари аёлларни ташкил қилади.
Сайловчилар муниципалитет аъзоларини сайлаш учун ҳам ўз овозларини бериши кўзда тутилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!