O‘zbekiston, Yangiliklar

Cobalt портлаб, деярли йўқ бўлиб кетди

Cobalt портлаб, деярли йўқ бўлиб кетди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида Cobalt автомобили ёниши натижасида портлаш содир бўлган. Ҳодиса юзасида туман ЙҲХБ расмий баёнот билан чиқди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 15:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани «Оқбошли» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 584-585-километрлари оралиғида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган К.С. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган ва юкхонасида бўлган газ баллон портлаган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ушбу ҳодиса юзасидан Тўрткўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.