O‘zbekiston, Yangiliklar

Дарахтларнинг «жонига қасд» қилиш давом этмоқда

Дарахтларнинг «жонига қасд» қилиш давом этмоқда

Жиззахлик фуқаро Сирдарёдаги дарахтларга кўз тиккани айтилмоқда. Бу ҳақида Сирдарё вилоят ИИБ хабар қилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи рейд тадбири ўтказган. ЙҲХБ ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудидан кесиб ўтган А-373 магистрал йўлидаги “Сайхун” блок постида ўтказилган тадбир давомида 35 ёшли фуқаронинг ноқонуний ҳаракатлари фош бўлган. Яъни, “Термиз-Қўқон” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган, Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи, 1987йилда туғилган Н.А бошқарувидаги “Исузи” русумли юк автотранспорти ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилади. Фуқаро микроавтобус юкхонасида кесилган тол тўнгакларини олиб кетаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Сайхунобод тумани бўлими ходимлари томонидан дастлабки суруштирув ишлари олиб борилмоқда.