Jahon, Yangiliklar

ДХР ракеталар «Дўли»да қолмоқда

ДХР ракеталар «Дўли»да қолмоқда

Украина Қуролли Кучлари Донецк Халқ Республикаси (ДХР) пойтахтига кўп учувчи ракета тизимли «Град» орқали олтита ракета учирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда

Таъкидланишича, бу бир суткадаги иккинчи бор амалга оширилган ҳужумдир. Мавжуд маълумотларга кўра, Донецкнинг ўққа тутилиши Москва вақти билан 12:30 да қайд этилган. Ракеталар шаҳарнинг Киев туманида отилгани айтилмоқда. Биринчи зарба юборилган вақт  соат 10:23 да қайд этилган. Таъкидланишича, Донецкнинг Куйбишевский туманига «Град»дан учта ракета билан мўлжалга олинган.

11 ноябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги ДХРда Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми қайд этилгани ҳақида хабар берди. Уларнинг таъкидлашича, Жанубий Донецк йўналишида россиялик ҳарбийлар Украина Қуролли Кучлари моторли пиёда аскарларининг Сладкое аҳоли пункти йўналиши бўйича қарши ҳужумга уринишларини қайтарган.

10 ноябрь куни эса Украина Қуролли кучлари Донецкнинг Куйбишевский тумани ва Зайцево қишлоғига учта снаряд ҳамда олтита мина билан ҳужум қилган.