O‘zbekiston, Yangiliklar

Осиё чемпионати финал жанглари бошланди: Ҳалаков тенгсиз, Ҳасанбой Дўсматовдан зафарли камбек

Осиё чемпионати финал жанглари бошланди: Ҳалаков тенгсиз, Ҳасанбой Дўсматовдан зафарли камбек

Бугун, 12 ноябрь куни Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионатининг финал жанглари ўтказилмоқда. Эътиборлиси, 13 та вазн тоифасида бўлиб ўтадиган жангларнинг 7 таси ўзбекистонликлар иштирокида бўлиб ўтади.

Айни пайтга қадар ўзбек боксчилари иштирокидаги иккита финал баҳси ўз якунига етди ва ҳозирча бугунги кунги баҳслар йўқотишларсиз кечмоқда.

51 кг.гача бўлган вазнда Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик Сакен Бибосиновни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва терма жамоа ҳисобига дастлабки олтин медални  ёзиб қўйган бўлса, охирги жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби бухоролик Абдумалик Ҳалаков ҳам 57 кг.гача вазнда Осиёда тенгсиз эканлигини исботлади. У ҳам боксда ўзбекларнинг принципиал рақиби ҳисобланмиш қозоғистонлик чарм қўлқоп устасини таслим этди.

Шунингдек, бугун:

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Шива Тапа (Ҳиндистон)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Нурканат Райис (Қозоғистон)

-80 кг: Одилжон Аслонов – Ҳусейн Иашиш (Иордания)

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов – Айбек Оралбай (Қозоғистон)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) жанглари ҳам бўлиб ўтади.