Хабарингиз бор, Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилди.
Супер оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик Лазизбек Мулложонов қозоғистонлик Камшибек Конкабаевни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва Осиё чемпиони бўлди.
Яна икки боксчи Мадияр Саидраҳимов ва Одилжон Асланов эса терма жамоа ҳисобига иккита кумуш медални ёзиб қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Ҳалаков, Руслан Абдуллаев ва Саиджамшид Жафаров Осиё чемпионига айланган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!