O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

Бугун, 12 ноябрь куни Андижонда 3 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабар берди.

Маълум қилинишича,  зилзила маҳаллий вақт билан соат 16:22 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 3 магнитудани ташкил этди.

Шунингдек, зилзила сезилиш кучи Андижон ва Хўжаобод туманларида, Андижон шаҳрида 3 балл, Булоқбоши, Пахтаобод туманларида 2-3 балл, Қўрғонтепа, Избоскан, Асака ва Олтинкўл туманларида 2 балл бўлди.