Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец терма жамоанинг навбатдаги йиғини учун таркибни эълон қилди.
ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистон ва Россияга қарши ўтадиган ўйинлар учун жами 26 нафар футболчи таклиф этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 ноябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Тошкентда ўтказиладиган йиғин доирасида Катанец шогирдлари 16-20 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Россия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.
Ҳар иккала баҳс ҳам Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида ўтказилиши режелаштирилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!