O‘zbekiston, Yangiliklar

Лувр музейида Ўзбекистонга бағишланган кўргазма бошланишига 10 кун қолди

Лувр музейида Ўзбекистонга бағишланган кўргазма бошланишига 10 кун қолди

Аввал хабар берганимиздек, тез кунларда Париждаги машҳур Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазма ташкил этилади. 10 кундан кейин бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли лойиҳа мамлакатимиз тарихидаги энг йирик кўргазманинг очилишига хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, кўргазмага тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур кўргазма 23 ноябрь куни очилиб, 2023 йилнинг 6 мартига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, кўргазмада ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилиниб, унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистоннинг 16 та музейидан 138 дона осори-атиқа, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та музей ашёси намойиш этилади.