O‘zbekiston, Yangiliklar

Амирсойда «свет» йўқ. Дор йўлида одамлар муаллақ қолди

Амирсойда «свет» йўқ. Дор йўлида одамлар муаллақ қолди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Амирсой» дам олиш маскани ҳудудида электр энергиясида узилиш бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, оромгоҳга ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси узлуксиз етказиб берилган.

Дор йўлининг электр қурилмасида носозлик юзага келган ва оромгоҳда электр таъминоти ўчиб қолган.

Олинган маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда ушбу носозлик оромгоҳ масъуллари томонидан бартараф этилиб, дор йўли қайта ишга қўйилган.