Jahon, Yangiliklar

Дания қироличаси тахтга ўтирганига 50 йил тўлди

Дания қироличаси тахтга ўтирганига 50 йил тўлди

Дания қироличаси Магрете II тахтга ўтирганининг 50 йиллигини нишонлади. Юбилейни нишонлаш бир неча бор қолдирилган эди. Аввалига Covid-19 пандемияси сабабли маросим ўтказилмади. Кейинчалик эса қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан мотам тутган Буюк Британия қироллик оиласига ҳурмат туфайли ушбу маросимни ўтказишдан бош тортган.

Европанинг тирик монархлари орасида Маргрете II энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган қиролича ҳисобланади. У 1972 йилда тахтга ўтирган эди.