O‘zbekiston, Yangiliklar

Фавқулодда буюк истеъдод соҳиби – Усмон Носир ҳайкали ўрнатилди

Фавқулодда буюк истеъдод соҳиби – Усмон Носир ҳайкали ўрнатилди

Усмон Носир таваллудининг  110 йиллиги муносабати билан Намангандаги “Адиблар хиёбони”га туташ майдонда Усмон Носир ҳайкали ўрнатилди.

Шоирнинг ҳайкалини ўрнатилишига Президентнинг 2022 йил 10 февралдаги “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори асос бўлган.

Унинг очилиш маросимида иштирок этган пойтахтлик адабиётшунос олим, шоир ва ёзувчилар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, профессорлар Нурбой Жабборов, Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим шоир ва унинг ижоди бўйича маълумотлар беришди.