Jahon, Yangiliklar

Россия Германияда Gazprom’ни қўлдан бой берди

Россия Германияда Gazprom’ни қўлдан бой берди

Европа Комиссияси Германияга 225,6 миллион евро миқдорида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суммаси ажратилишини келишиб олди. Бу орқали мамлакат собиқ Gazprom Germania SEFE устидан 100% назоратни қўлга киритди.

«Европа Комиссияси ҳозирда Германия васийлиги остида бўлган SEFE Securing Energy for Europe GmbH, илгари Gazprom Germania GmbH компаниясини қўллаб-қувватлаш учун 225,6 миллион евро миқдоридаги Германия ташаббусини маъқуллади. Бу чора Германия давлатига SEFE GmbH компаниясининг 100% эгаси бўлиш имконини беради. Бундан кўзланган мақсад «Газпром экспорт» ўрнини алмаштириб, Германия иқтисодиётидаги газ таъминоти хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Ушбу чора доирасида компаниянинг мавжуд 225,6 миллион евролик устав капитали нолга тенглаштирилади. Бу эса «ҳозирги россиялик акциядорнинг эгалик ҳуқуқига амалда чек қўяди», деб ёзади Евро Комиссия. Кейин SEFE GmbH Германия томонидан сотиб олинадиган бир хил номинал қийматдаги янги оддий акцияларни сотувга чиқаради.