O‘zbekiston, Yangiliklar

Ҳоким Темур Давлетов жарима тўлайди

Ҳоким Темур Давлетов жарима тўлайди

Хива шаҳар ҳокими Исмоилович «иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» сабабли интизомий жазога тортилди.

Бу бўйича Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 12 ноябрь куни тегишли фармойишга имзо чеккани маълум қилинди.

Темур Давлетов Меҳнат кодексининг 181 моддаси 2 бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Маълумот учун, Темур Давлетов мазкур лавозимга 2020 йилнинг декабрида тайинланган.