O‘zbekiston, Yangiliklar

Хотин-қизларни иш билан таъминлаганларга 3 млн сўмдан грант ажратилмоқда

Хотин-қизларни иш билан таъминлаганларга 3 млн сўмдан грант ажратилмоқда

8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.

Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган;
ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган;
хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;
ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;
норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;
одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;
умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.