Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қўқон шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ётоқхонасида икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар ўзи билан бирга тарбияланаётган вояга етмаган Р.А.га тан жароҳати етказиши оқибатида вафот этгани бўйича 2 нафар ходим ИИО хизматидан бўшатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ички ишлар вазирлиги тегишли хизматлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунланди. Унга кўра, ушбу марказ бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, хизмат фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 3 нафар ходимга «Ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди. 4 нафар ходимнинг эса, лавозимига лойиқ ёки нолойиқлигини аниқлаш мақсадида навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши белгиланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!