Jahon, Yangiliklar

Сенегалда «пластик одам» пайдо бўлди

Сенегалда «пластик одам» пайдо бўлди

Сенегаллик экология фаоли Моду Фаль «пластик одам» деган но олди. Бунга сабаб у пластик чиқиндилардан ўзги кийимлар ясаб олгани бўлди.

У яшайдиган мамлакат пляжларида чиқиндилар шунчалик кўпки, айрим жойларда ҳаттоки қум ҳам кўринмай кетган. Собиқ аскар ва уч фарзанднинг отаси Фаль бу иши билан одамларнинг, хусусан, ватандошлари эътиборини тортишни ният қилган. Фаль исрофгарчилик учун масъулият ва атроф-муҳитни ҳурмат қилиш зарурлини таъкидламоқда.

2020 йилда Сенегал баъзи пластик маҳсулотларни тақиқловчи қонунни қабул қилган эди. Аммо ҳозиргача бунинг таъсири унчалик сезилмаган. Моду Фаль Мисрдаги COP27 саммити ҳеч бўлмаганда баъзи ўзгаришларни амалга оширишга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.