Истанбул полицияси якшанба куни Истиқлол кўчасида портловчи мослама солинган сумка қолдирган аёлни қўлга олди. Гумонланувчининг ижарага олган хонадонидан тўппонча ҳамда патронлар топилган.
Туркия вице-президенти Фуат Актайга кўра, ушбу ҳодисада аёл киши бевосита иштирок этган ва бомбани портлатган.
Истанбул полицияси эса теракт содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган аёл Ахлам Албашир исмли Сурия фуқароси экани маълум қилди.
Истанбулдаги портлашда камида олти киши қурбон бўлди, саксондан ортиқ киши жароҳатланди. Туркия расмийлари воқеани теракт, деб атади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!