Истанбулнинг Истиқлол кўчасида содир бўлган ҳужумда бомба қолдирган террористнинг ўз уйида қўлга олинган дамлари тасвирланган хабарлар тарқалди.
TRT HABER маълум қилишича, Истиқлол кўчасида содир бўлган террор ҳужуми билан боғлиқ кенг кўламли тергов бошлаган полиция гуруҳлари, террористни қўлга олиш учун махсус операция ўтказган. Натижада бомба қолдиришда гумон қилинаётган аёл назоратга олинган.
Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу, бомба қолдирган шахснинг Истиқлол кўчасида олиб борилган текширувдан сўнг қўлга олинганини маълум қилди.
Шу билан бирга, хавфсизлик камераси текширувларида гумондор деб топилган 46 киши ҳам қўлга олинди.
Вазирга кўра, ушбу ҳаракат амалга оширилган пайтдан бошлаб Истанбул полиция бўлими ва барча бўлинмалар келиб чиқиш жойи, буйруқ олинган жой ва ҳаракатни амалга оширган одамларни ўрганди. Дастлабки тахминлар ушбу мудҳиш акция буйруғи Кобанидан келгани айтилган.
Сулаймон Сойлу, бу оғриқни келтирганларга қарши кураш давом этишини таъкидлади. «Террорнинг алами аччиқ бўлади. Бироқ қандай бўлишидан қатиъ назар ёвуз кучларга қарши курашишдан қайтмаймиз», деб баёнот берди вазир.
Маълум бўлишича, Туркия террористик ташкилот деб ҳисоблайдиган Курдистон ишчилар партияси (КИП) воқега алоқадор, деб тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча одамлар ҳамиша гавжум бўлган ва турли давлат идоралари жойлашган «Таксим» ҳудудида теракт содир этилганди. Ҳодиса натижасида 6 киши ҳаётдан кўз юмган. Ўнлаб ярадор шифохонага ётқизилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!