Jahon, Yangiliklar

Байден ва Си Цзиньпин энди Хитойда учрашади

Байден ва Си Цзиньпин энди Хитойда учрашади

G20 саммити доирасида АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой Халқ Републикаси раиси Си Цзиньпин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  Учрашув аввалида Хитой етакчиси дунё икки мамлакат ўртасидаги муносабат тўғри дамо этиши кераклигини таъкидлаган. Ўз навбатида, Байден ҳам аввалроқ айтган гапини такрорлаган. Яъни, АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат кескин можаро ёки қарама-қаршиликларга айланиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрлиши зарурлигини қайд этган.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ Президенти Жо Байденга Пекин иқтисодий алоқаларни сиёсийлаштиришга қарши эканлиги ва савдо урушларини бошлаш халқаро савдо қоидаларини бузаётганини айтди.

Си Цзиньпинга кўра, савдо ва технология урушларини бошлаш, тўсиқ ва қаршиликлар яратиш, таъминот занжирларини мажбуран ажратиш ва узиш бозор иқтисодиёти тамойилларини бутунлай бузади. Шунингдек, бу халқаро савдо қоидаларига путур этказади. Асосийси, бундай ҳаракат кимгадир зарар келтиргани билан, бошқага фойда ҳам келтирмайди.

Томонлар учрашувида, ядровий уруш ҳеч қачон бошланмаслиги кераклиги ҳақида ҳамфикр эканликларини билдиришди. Бундан ташқари, Байден ва Си Цзиньпин Украинада ядровий қурол қўлланилиш хавфига қарши чиқди ҳамда Қўшма Штатлар етакчисининг Хитойга ташриф буюриши ҳақида келишиб олинди.

Шунингдек, давлатлар раҳбарлари иқлим ўзгариши, иқтисодиёт ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишиб олди. Ўз навбатида, Хитой томони ҳамиша тинчлик тарафдори эканини таъкидлаган. Манбаларга кўра, учрашув 3 соатдан ошиқ давом этган.