Сирдарёда ўғрилик жиноятига қўл урган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят ИИБ хабар қилмоқда.
Гап шундаки, Сирдарё вилояти ИИБ «102» хизматига фуқаро М.И мурожаат қилади. У мурожаатида номаълум шахс Ховос тумани, Истиқлол МФЙ, Истиқлол кўчасидаги уйининг кириш йўлагида турган, нархи 700.000 сўмлик “Кама Ф-100» русумли велосипедини ўғирлаб кетганини маълум қилган. Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни С.Х содир этгани аниқланиб, далилий ашё олинган.
Ҳозирда мазкур жиноят юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро С.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 1-қ билан жиноят иши қўзғатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!