Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Истанбул губернаторлиги билан боғланиб кеча Истанбул шахрининг Истиклол кучасида содир бўлган портлаш оқибатида яраланган ва шифохонага келтирилган шахслар хақида маълумот олган ва улар орасида Ўзбекистон фуқаролари кайд этилмаган.
Маълум қилинишича, воқеа натижасида яраланган 81 нафар шахсдан 8 нафари хорижий давлат фуқаролари эканлиги аниқланган.
Шу билан бирга, расмий маълумотларда эълон қилинган 6 нафар вафот этган ва 81 нафар яраланганлардан ташқари турли хил енгил даражадаги шикастлар олиб шифохонага мурожаат қилмаган ҳолда тиббий ёрдам олган Ўзбекистон фуқаролари ҳам мавжудлиги аниқланмоқда.
«Бош консулхона ушбу мудхиш жиноят окибатида курбон бўлган қардошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради, жабр кўрган фуқароларга тезда соғайиб кетишни тилайди. Ватандошларимиздан шахсий хавфсизликларига эътиборли булишларини сўраб қоламиз», дейилади консуллик хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!