Истанбулда содир этилган мудҳиш терактда ўзбекистонлик фуқаро ҳам жабрланган бўлиши мумкин. Бир қатор ижтимоий тармоқларда ёзилишича, бу ҳақда жабрланувчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ҳодиса оқибатида яралангани ва аҳволи яхшилигини хабар қилган.
Аммо, шу пайтга қадар Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамда Истанбулдаги консуллиги бу борада ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча, якшанба куни Истанбул марказида, пиёдалар учун мўлжалланган Истиқлол кўчасида кучли портлаш рўй берди. Теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 53 нафари яралангани айтилганди. Кейинчалик жабрланганлар сони 83 нафарни ташкил қилгани хабар берилди.
Бугун тонгда эса Туркиянинг Адана шаҳрида номаълум шахс одамларга қарата ов милтиғидан ўт очди. Ҳужум оқибатида яраланган икки киши шифохонага олиб кетилган.
Ҳар иккала ҳодиса ҳам ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!