O‘zbekiston, Yangiliklar

Катта миқдорда қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Катта миқдорда қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда қалбаки 8300 долларни муамалага киритмоқчи бўлганлар ушланди. бу ҳақда Бош Прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилган тезкор тадбирда қалбаки купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинган.

Маълум қилинишича, фуқаро Ф.Х. қалбаки 8300 долларни фуқаро Э.И.га 4150 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, департаментнинг Яшнобод туман бўлими фуқаро А.К. «G.B.» меҳмонхонада хизмат фаолиятини олиб бораётган Д.П.га қалбаки 500 долларни 5,2 млн сўмга сотганини аниқланди.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими эса Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Д.А. ва М.Х. шаҳар деҳқон бозорида амалга оширган хариди учун ЯТТ «К.И.»нинг сотувчиси Д.А.га 2 дона 50 купюрали қалбаки доллар берганлиги маълум бўлди. Уларнинг ёнидан қалбаки 300 доллари ашёвий далил сифатида олинди.