O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистонда тонгда зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда тонгда зилзила содир бўлди

Бугун, 14 ноябрь куни тонгги вақт билан соат 03:07 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, зилзила қўшни Тожикистонда содир бўлган. Зилзила координаталари: 39,93 градус шимолий кенглик; 69,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 149 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Зилзила Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида сезилган:

Бекобод шаҳрида 3 балл, 33 км.
Ширин шаҳрида 3 балл, 33 км.
Янгиобод туманида 3 балл, 34 км.
Янгиер шаҳрида 3 балл, 48 км.
Ховос туманида 2-3 балл, 50 км.
Бекобод туманида 2-3 балл, 51 км.
Боёвут туманида 2-3 балл, 51 км.
Гулистон туманида 2 балл, 68 км.
Зомин туманида 2 балл, 69 км.
Гулистон шаҳрида 2 балл, 70 км.