Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов оғир хасталик туфайли вафот этди. Бу ҳақда собиқ гуруҳ хонандаларидан бири Шоҳруҳ Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Маълумот ўрнида, 2007 йилда «Жазо» янги ўзбек эстрада гуруҳи ташкил этилган эди. Бироқ бу тингловчилар эътиборини тортмади. Шундан сўнг жамоа номи «Уммон» деб ўзгартирилди. 3 кишидан иборат гуруҳ аъзоларининг бири Жасур Рафиқов эди. 2018 йилда гуруҳ аъзоларидан бири Зоҳид Рихсиев гуруҳни тарк этиб ўз яккахон ижодини бошлаган. 2019 йилда эса гуруҳ бутунлай ажралиб кетганди.
Марҳум хонанда 1991 йил 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Бу йил у 31 баҳорини қарши олган эди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!