O‘zbekiston, Yangiliklar

11 мингдан зиёд долларни кўчада пуллаётганлар қўлга олинди

11 мингдан зиёд долларни кўчада пуллаётганлар қўлга олинди

Катта миқдорда чет эл валюталарининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош Прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар тарқатди.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган савдо дўкони атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ш. фуқаро А.И.га жами 8 000 АҚШ долларини 90,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.Х. фуқаро И.К.га 3 100 АҚШ долларини 34,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.