O‘zbekiston, Yangiliklar

5 нафар божхоначи ишдан ҳайдалиб, терговга тортилди

5 нафар божхоначи ишдан ҳайдалиб, терговга тортилди

Бугун, 15 ноябрь куни Давлат божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов ҳузурида бўлиб ўтган навбатдаги хизмат йиғилишида шахсан раис томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, тизимда ҳанузгача коррупцияга қўл ураётган ходимлар учраётганлиги қаттиқ танқид остига олинган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Афсуски, ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларга шароит яратган айрим ходимлар “менинг қилмишимни ҳеч ким кўрмаяпти, ҳеч ким билмаяпти” қабилида иш тутишмоқда. Вахоланки, улар божхона органларининг тезкор тузилмалари томонидан 5-6 ой давомида тезкор кузатувга остига олинган эдилар.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постида жорий йилнинг июнь-сентябрь ойларида олиб борилган тезкор ўрганиш ишлари натижасида, олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ортилган юк автотранспорт воситаларини ҳужжатларда гўёки бўш ҳолатда дея кўрсатган ҳолда олиб чиқилганлигига доир факт ва далиллар аниқланди.

Йиғилишда ДБҚ Раиси мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

“Ойбек” чегара божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходимлари шу куннинг ўзида божхона органларидан бўшатилди ва тергов органларига топширилди», дейилади хабарда.