Jahon, Yangiliklar

Армия учун ҳарбий юкларни энди робот етказиб беради

Армия учун ҳарбий юкларни энди робот етказиб беради

Россия Федерацияси Қуролли кучлари Қўшма қурол академияси томонидан автоном универсал сферага ўхшаш етказиб бериш роботига патент олинди. Ғайриоддий шакли туфайли у одамлар кира олмайдиган ёки етиб бўлмайдиган манзилларда ҳаракатлана олади.

Маълум бўлишича, етказиб берувчи маҳсус қисқичлар билан маҳкамланган ва ип билан бир-бирига қотириладиган иккита радио сигнал узатадиган ярим шарлардан иборат. Сфера ичидаги Х шаклидаги механизм тизимни ҳаракатга келтиради. Тузилманинг тўртта «оёғи»га роликлар ўрнатилган. Улар шарнинг ички юзасига босилган пружина ва электр моторларини ҳаракатга келтирадиган сим боғичлар билан боғланган.

Роликларнинг айланиши натижасида сферик «қобиқ» қўшимча шар атрофида айланади, бу робот юкнинг ҳаракати, тўғри йўналишини белгилашини таъминлайди.

Ишга туширишдан олдин роботнинг ҳаракатланиш йўналишлари вариантлари бўлган дастур электрон бошқарув блокига юкланади. Ихтирочиларнинг фикрига кўра, шарсимон ёрдамчи кичик ҳажмдаги юкларни турли хатарли ҳудудлар, шу жумладан сув, қор билан қопланган жойлар, радиоактив, биологик ёки кимёвий ифлосланиш ва ҳалокат ёки табиий офатлар зоналарига, ўқ отиш майдонларига етказиб бериши мумкин.

Ташқи томондан ер, қум, сув, муз, қор ва бошқалар юзасига ёпишишини таъминлаш учун шарга протектор нақшлари қўлланилади. Сув юзаси бўйлаб ҳаракатланаётганда протектор нақшлари эшкак эшиш ҳаракатини таъминлайди. Йўналиш бўйича робот юкнинг ҳолатини бошқариши мумкин. Масалан, унинг қувватини ёқиш ёки ўчириш, портлаш ёки ўт қўйиш, радио эфирининг фаоллиги ёки пассивлигини бошқара олиш хусусиятига эга.