Аввалроқ хабар берганимиздек, айни дамда Тошкент шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференцияси очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Tashkent City Congress Hall мажмуасида ўтаётган маросимда Ўзбекистон Респубуликаси Президенти Шавкат Мирзиёев, ЮНЕСКО бош директори Одри Азулеўзи хоним ҳамда 140 дан зиёд давлатларнинг расмий вакиллари иштирок этмоқда.
Конференцияни Президенти Шавкат Мирзиёев кириш сўзи билан очиб берди.
“Сўнгги йилларда мамлакатимизда боғчалар сони 6 баробарга кўпайди. Олис ва чекка ҳудудларда минглаб оилавий боғчалар ташкил қилинди. Тарбиячи ва педагоглар сони ҳам 3 баробарга ўсиб, 160 мингга етди. Шунингдек, педагог кадрларнинг малакасини тизимли ошириб бориш ишлари ҳам йўлга қўйилди.
Ушбу чоралар натижасида боғчаларда таълим ва тарбия оладиган болалар сонини 600 мингдан 2 миллионга етказилиб, қамров кўлами 70 фоизга чиқди. Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларида белги-ланган кўрсаткичларга эришиш доирасида 2025 йилга қадар 6 ёшли болаларнинг 100 фоизини мактабга тайёргарлик дастури билан қамраб олишни мақсад қилиб олганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!