O‘zbekiston, Yangiliklar

Ер юзи аҳолиси сони 8 миллиарддан ошди

Ер юзи аҳолиси сони 8 миллиарддан ошди

Хабар берилишча, шу кунларда дунё аҳолисисони 8 миллиарддан ошди. Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 41 ўринда турибди.

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларида тасдиқланишича, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 35,9 млн. кишини ташкил этган.

Шундан, 18,1 млн. киши эркаклар бўлса, аёллар 17,8 млн. нафарни ташкил этган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 8034,3 млн. кишини ташкил этган. Бунда ҳам эркаклар сон жиҳатдан устунлик қилмоқда. Яъни, 50,5 % эркаклар бўлса, қарши жинс вакиллари Ер юзи аҳолсининг 49,5 % га тўғри келади.