Jahon, Yangiliklar

Ғарбий Соҳилда қуролли ҳужум рўй берди, 3 киши ҳалок бўлди

Ғарбий Соҳилда қуролли ҳужум рўй берди, 3 киши ҳалок бўлди

Ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда қуролли ҳужум натижасида уч нафар исроиллик ҳалок бўлди. Тўқнашув пайтида ҳужумда гумон қилинган бир киши ҳам ҳалок бўлган, дея хабар беради Исроил матбуоти.

Маълумотларга кўра, Ариэль яҳудий аҳоли пунктида фаластинлик пичоқ билан исроилликларга ҳужум қилган.

Натижада уч нафар Исроил фуқароси ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди.

Исроил армияси хабар беришича, ҳужумда гумон қилинган фаластинлик воқеа жойидан қочиб кетган, бироқ «қўлга олинган ва ўлдирилган».

Йил бошидан бери Исроил армиясининг рейдлари тез-тез бўлиб турадиган Ғарбий Соҳилда зўравонликларнинг кескин ўсиши кузатилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2022 йилни Ғарбий Соҳилда 2006 йилдан бери кузатилган энг ҳалокатли йил деб атади. Ташкилот ушбу ҳудудда «Исроил армиясининг номутаносиб куч ишлатиши»дан хавотир билдирмоқда.

Баёнотга кўра, 2022 йил бошидан бери Исроил хавфсизлик кучлари Ғарбий Соҳилда камида 105 нафар фаластинликни ўлдирган. Уларнинг 26 нафар вояга етмаган болалар бўлган.