Меҳнат, ижтимоий хавфсизлик ва миграция вазири Худойберген Базарбоев ва ХХРнинг ФАО, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) ва БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури бўйича Римдаги доимий вакили Гуанг Дефу Қирғизистонда қашшоқликни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Қирғизистон Республикаси Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигида таъкидланганидек, томонлар Италия, Рим шаҳрида, БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури штаб-квартирасида учрашди.
Гуанг Дефу Қирғизистонда амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя ва қашшоқликни бартараф этиш дастурларига қизиқиш билдирди. Унга кўра, Қирғизистон Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» лойиҳасидаги энг муҳим ҳамкорларидан бири бўлиб, сармоя киритиш бўйича минтақада иккинчи ўринда туради.
Расмий вакил ХХР ҳамкорликни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга умид қилаётганини таъкидлаган. Хитой «ғалаба қозониш» тамойили – иқтисодий ва савдо соҳаларида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликка очиқ экани қайд этилди.
Дефу қашшоқликни бартараф этиш ва маҳсулдорликни ошириш соҳасида кучли тадқиқот салоҳиятига эга Хитой қишлоқ хўжалиги ҳамда фан академияси билан ҳамкорлик бўйича мулоқот бошлашни таклиф қилди.
Йиғилишда фаол чора-тадбирлар ва қашшоқликдан чиқиш дастури бўйича лойиҳаларни амалга оширишга техник ёрдам кўрсатиш имкониятлари муҳокама этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!