Yangiliklar

«Катта йигирматалик» Украина тарафини олди(ми?)

«Катта йигирматалик» Украина тарафини олди(ми?)

G20 етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Балидаги йиллик саммитда штирок этмоқда. Маълум бўлишича, барча муҳокамаларнинг асосий мавзуси Украинадаги уруш билан боғланади.

Президент Владимир Путин ўз ўрнини тарк этди. Унинг ўрнида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров вакиллик қилмоқда.

Шунга қарамай, расмийларнинг сўзларига кўра, саммит якунлари бўйича баёнот эълон қилинади. Унда «кўпчилик» давлатлар Россия босқинини қоралаши кутилмоқда.

Асосий саммит доирасида бир қанча муҳим икки томонлама учрашувлар, жумладан, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди. Улар суҳбат давомида бир қатор муҳим мавзуларда музокара олиб борган.

Макрон Хитой томонининг иқлим масаласига тўхталиб ўтганига жавобан, ушбу масала қанчалар муҳим бўлмасин, халқаро инқирозлар, масалан, Россия ва Украинадаги уруш ҳам энг долзарб масалага айланганини таъкидлади. Айнан ушбу мавзулар G20 учун мос формат эканини қайд этди.

Шу билан бирга, Си Цзиньпин ўзининг кириш сўзида тўғридан-тўғри можаро ҳақида гапирмади ва икки давлатни «мустақиллик, автономия, очиқлик ва ҳамкорлик руҳини қўллаб-қувватлашга» кўпроқ даъват қилди.

Саммитда Хитой раҳбари биринчи марта АҚШ президенти Жо Байден билан ҳам шахсан суҳбатлашди, кейинчалик у уларнинг учрашуви «келишув характерига эга» эканини қайд этган.

Си Цзинпин АҚШ президентига дунё Хитой ва АҚШ муносабатлари яхшиланишини кутаётганини айтди. Икки давлат раҳбарлари Украина, Тайвань ва Корея ярим оролидаги вазиятни ҳам муҳокама қилган.