Jahon, Yangiliklar

ЛХР Украина томонидан навбатдаги ҳужумга учради

ЛХР Украина томонидан навбатдаги ҳужумга учради

Украина қўшинлари  HIMARS’дан ЛХРдаги Денежниковога учта ракета ташлади. Маълум бўлишича, ҳужум турар-жой биносини вайрон қилган. Бу ҳақида ЛХРнинг Украина уруш жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш қўшма марказидаги ваколатхонаси хаюар берган.

Вазирлик ўз Telegram-каналида Украина қуролли тузилмалари томонидан ўққа тутилган вақт тунги соат 01.00 га тўғри келишини тасдиқлаган. HIMARS ракеталари битта турар-жой биноси вайрон қилган. Ҳодиса натижасида жабр кўрганлар ва етказилган зарар ҳақида ўрганилаётгани ҳам маълум қилинган.

Маълумот ўрнида, кўп учувчи ракета тизимига эга HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) 1996-2000 йилларда АҚШда BAE Systems va Lockheed Martin компаниялари томонидан ишлаб чиқилган. 2003 йилдан эса фаолиятини тўлиқ давом эттириб келмоқда. Мазкур қурилма АҚШ армиясининг FMTV уч ўқли ғилдиракка эга шассиси асосида яратилган. У олтита ракетани ёки битта ATACMS оператив-тактик баллистик ракетасини олиб юриш қувватига эга. Айрим турдаги ўқ-дорилар учун самарали отиш масофаси 80 километргача етади.