O‘zbekiston, Yangiliklar

Норовга иккита «зам» тайинланди. Уларнинг бири элчи эди

Норовга иккита «зам» тайинланди. Уларнинг бири элчи эди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятида янги кадрлар тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, мамлакат Президенти қарори билан Ташқи ишлар вазирига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланган. Кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-420-сон қарори билан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Фурқат Сидиқовни таништирган.

Маълумот учун, Фурқат Сидиқов бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-421-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган Баҳром Аълоев ҳам таништирилган.

Маълумотларга кўра, Баҳром Аълоев бунгача Ўзбекистон Республикасининг Кувайтдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.