Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълум қилишича, йил бошидан буён ўзбекистонлик жисмоний шахслар тижорат банкларига $9 млрдга яқин хорижий валюта сотган.
Таҳлилий кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан банкларнинг жисмоний шахслардан доллар сотиб олиши салкам $4 млрдга ошганлигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк 15 ноябрь куни амалда бўладиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янгиланган қийматини эълон қилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!