Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин чет эл фуқароларини Россия Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиш учун ёллаш тартибини белгиловчи фармонни имзолади.
Маълум бўилишча, ҳужжат билан 1999 йилда тасдиқланган Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилган.
Ўзгартиришларга кўра, хорижликлар энди Россия фуқаролари билан тенг ҳуқуқ асосида шартнома бўйича армияда хизмат қилишлари мумкин.
Қабул қилинган ҳужжатда таъкидланишича, мамлакат (Россия) фуқаролари бўлган аскарлар, матрослар, сержантлар, бригадирлар ҳарбий хизматни ўташи мумкин. Шу жумладан, чет эл фуқаролигига (вақтинча фуқароликка) ёки яшаш учун резидент картасига ёхуд фуқаронинг чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлганлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!