Jahon, Yangiliklar

Қирғизистоннинг давлат қарзи 5,2 млрд доллардан ошди

Қирғизистоннинг давлат қарзи 5,2 млрд доллардан ошди

Қирғизистоннинг давлат қарзи (ташқи/ички) ҳажми 2022 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра 5 миллиард 217,88 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Бу қирғиз валютасига кўра 418 миллиард 384,37 миллион сомни ташкил этади. Бу ҳақида «Кабар» агентлиги республика Молия вазирлигига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, уларнинг 79,8 фоизи давлат ташқи қарзи – 4 миллиард 162,60 миллион АҚШ доллари ёки 333 миллиард 769,18 миллион сомга тенг. Қолган қисми, яъни 20,2 фоизи  ёхуд 1 миллиард 55,28 миллион АҚШ доллари (84 миллиард 615,19 миллион сом) давлатнинг ички қарзи ҳисобланади.

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Қирғизистон Республикасининг давлат қарзига (ташқи+ички) хизмат кўрсатиш учун Қирғизистон Республикаси давлат бюжетидан амалда 28 миллиард 854,4 миллион сом маблағ йўналтирилган. Шундан:
– давлат ташқи қарзи бўйича – 19 миллиард 511,1 миллион сом;
– давлат ички қарзи бўйича – 9 миллиард 343,3 миллион сомдан иборат.

2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Қирғизистон Республикасининг республика бюжетига давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан 12 398,7 миллион сўм маблағ тушгани айтилмоқда.