O‘zbekiston, Yangiliklar

Самарқандда кучли зилзила қайд этилди

Самарқандда кучли зилзила қайд этилди

Ҳозиргина Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 балли ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.

Зилзила Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 18:58 да содир бўлди. Эписентр: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани. Зилзила координаталари: 39,81 градус шимолий кенглик; 65,56 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 349 км жанубий-ғарбда.

Зилзиланинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Пахтачи туманида 4 балл, 8 км.
Кармана туманида 3 балл, 35 км.
Навоий шаҳрида 3 балл, 36 км.
Нарпай туманида 3 балл, 38 км.
Нуробод туманида 2-3 балл, 42 км.
Навбаҳор туманида 2-3 балл, 50 км.
Хатирчи туманида 2-3 балл, 53 км.
Қизилтепа туманида 2 балл, 55 км.
Муборак туманида 2 балл, 63 км.
Каттақўрғон туманида 2 балл, 65 км.