Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 643 нафар депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларида уларнинг барчаси қатнашган.
Қўшма мажлисда депутатларнинг 641 нафари номзодни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди ва Зойир Мирзаев мутлақ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган.
«Қўшма йиғилишда Зойир Мирзаев сўз олиб, билдирилган ишонч учун халқ вакилларига миннатдорлик билдирди. Халқ депутатлари Тошкент вилояти, туман ва шаҳарлари Кенгашининг қўшма мажлиси шунинг билан ўз ишини якунлади», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!