Андижон туманида пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар А.А., О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган “Birthday Candle 6 PCS” номли пиротехник воситаларини “Янги йил” байрами арафасида сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланган. Андижон тумани “Қора тут” МФЙ ҳудудидаги хонадонда хавфлилик даражаси юқори бўлган воситаларнинг сони 96 мингта бўлиб, умумий қиймати 86,4 млн сўм деб баҳоланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!