O‘zbekiston, Yangiliklar

Адлияга янги вазир тайинланди

Адлияга янги вазир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Акбар Джурабаевич Ташкулов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Акбар Ташкулов шу кунга қадар Тошкент давлат юридик университети ректори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни Адлия вазири лавозимида ишлаб келаётган Русланбек Давлетов ўз лавозимидан озод этилиб, Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани маълум қилинган эди.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимига Акбар Тошқулов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.