Қўшма Штатларнинг 45-президенти Дональд Трамп 2024 йилда мамлакатда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш учун Федерал сайлов комиссиясига ариза топширди.
«Американи яна буюк қилиш учун бугун мен АҚШ президентлигига номзодимни эълон қиламан», деди Дональд Трамп ўз нутқи чоғида. У, шунингдек, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденни ҳам назарда тутаётган «радикал демократлар» олиб бораётган сиёсатни танқид қилди.
АҚШнинг собиқ етакчиси аввал ҳеч бўлмагандек тарзда қаттиқ ва кескин кураш олиб боришини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Америка радикал демократларни мағлуб этади ва бу орқали мамлакатни вайрон қилишдан тўхтатилади. Жо Байденни эса коррупция ва радикал сўлларнинг юзи эканини ҳам қўшимча қилди.
8 ноябрь куни Трамп 15 ноябрь куни «жуда муҳим хабар»ни эълон қилишини айтган эди. Америка ОАВлари собиқ раҳбар президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш ниятида эканини маълум қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!